Жамият
Маълумки, Андижон шаҳрининг собиқ ҳокими Баҳромжон Ҳайдаровнинг жазони ижро этиш муассасасида вафот этиши кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Бу бўйича Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўрганиш ўтказди.
Маълум бўлишича, марҳум Б. Ҳайдаров республикада ягона ҳисобланувчи маҳкумларни даволашга мўлжалланган Тошкент шаҳрида жойлашган 23-сон Маҳкумлар учун ихтисослашган касалхонада жазо муддатини ўтаётган, яъни даволанаётган бўлган.
Касалхона томонидан тақдим этилган ҳужжатларга кўра, марҳум Б.Ҳайдаров «Юрак ишемик касаллиги зўриқиш стенокардияси ФС-ИИИ, ИККС (2022 йил март), Коронар қон томирлар стентлаш операциясидан кейинги ҳолат (2022 йил апрель), Гипертония касаллиги ИИИ босқич, Артериал гипертензия-ИИИ. Хавф-ИВ (Ўта юқори)” ташхиси билан 2024 йил 5 март куни, соат 00:15 ларда касалхонанинг терапия бўлимида жон берган.
Ҳолат ҳақида касалхона раҳбарияти томонидан махсус прокурорга ва Жазони ижро этиш департаментига маълумот ҳамда марҳумнинг яқин қариндошларига хабар берилган. Шундан сўнг махсус прокуратура томонидан суд-тиббий экспертлар жалб қилинган ҳолда текширув ўтказилган.
Шу куни соат 8:30 ларда марҳумнинг жасади ўғли ва қудаси томонидан олиб кетилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан прокуратура идоралари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Сал олдинроқ собиқ ҳокимнинг вафоти ҳақида хабар берган эдик.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ