Мутал Бурҳонов уй музейига саёҳат ташкиллаштирилди

Сақлаш
03:30 / 11.12.2021 947 0

Кеча, 10 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси мусиқасини басталаган композитор Мутаваккил Бурҳоновнинг уй музейига саёҳат уюштирилди.

 

Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази Бухоро вилоят ва шаҳар бўлими, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, Олий таълим муассасалари, БухДТИ қошидаги академик лицей ўқувчилари, "Турон Патриот" ҳарбийлаштирилган мактаб ўқувчилари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

 

 

Уй-музей Бухоро давлат бадиий меъморчилик музей-қўриқхонасининг филиали мақомида ташкил этилган бўлиб, бу ерда бастакор ҳаёти ва ижоди билан боғлиқ 2 мингдан ортиқ фото суратлар, турли ҳужжатлар, мусиқа асбоблари, ордену медаллар ва уй-рўзғор буюмлари жамланган. Шунингдек, Давлат мадҳиясининг ноталарда ёзилган нусхаси ҳам сақланади.

 

 

Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2018 йилда ташкил этилган уй-музей “Мутал Бурҳонов умр йўли”, “Бастакор ижод хонаси”, “Эътироф, эҳтиром”, “Мусиқа тарихи” каби бўлимлардан иборат.

 

 

Саёҳат сўнгида ўқувчилар томонидан Давлат мадҳияси жўр овозда куйланди.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//