Венгрияда кўп фарзандли аёллар умрбод солиқдан озод қилинади

Сақлаш
14:36 / 29.02.2024 710 0

Ҳукумат тўрт ёки ундан ортиқ фарзанди бўлган аёлларни умрбод даромад солиғидан озод қилди. Бу 2015 йилда бошланган иқтисодий рағбатлантириш пакетининг бир қисми ҳисобланади. Кўзланган мақсад эса аёлларни кўпроқ фарзанд кўришга ундашдир.

 

Шунингдек, «имтиёз»ларга уй-жой ёрдами, фоизсиз кредитлар ва ипотека чегирмалари ҳам киради.

 

Венгрия бош вазири Виктор Орбан туғилиш даражасини мамлакат учун стратегик аҳамиятга эга бўлган масала деб эълон қилди. Маълумот учун, Венгрия ҳам бошқа кўплаб ривожланган мамлакатлар сингари аҳоли сони камайиб бораётган давлат ҳисобланади. Мамлакатда туғилиш даражаси ҳар бир аёлга атиги 1,45 болани ташкил этади. Бу анчагина кам ҳисобланади. Сабаби, тадқиқотчилар аҳоли сонини сақлаб қолиш учун ҳар бир аёлга 2,1 боладан тўғри келиши керак деб баҳолайди.

 

Ҳозирда аҳоли камайиб кетмаслиги учун кўрилаётган чоралардан бир – иммиграция, аммо бош вазир бу «ечим»ни рад этади. Чунки у иммиграцияни миллатнинг йўқ бўлишида асосий таҳдид деб ҳисоблайди.

 

«Иммиграция таслим бўлиш демакдир», – деган у.

 

Бош вазир «Венгрия болаларини» хоҳлашини айтар экан бунинг учун ягона ечим «иммиграция эмас, балки туғилишдир».

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//