Маданият
Кеча, 10 декабрь куни Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театрида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Маданият вазирлиги ҳамда бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида шоир Абдулла Орипов хотирасига бағишлаб ўтказилган тантанали адабий-бадиий кеча ўтказилди.
Тантана аввалида театр фойесида Ёзувчилар уюшмаси томонидан давлат мадҳияси муаллифи Абдулла Орипов ижодига оид китоблар кўргазмаси ташкил этилди.
Тадбирга таниқли давлат ва жамоат арбоблари, шоир ва ёзувчилар, адабиётшунослар, хорижлик меҳмонлар, талабалар, ижодий ташкилотлар вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва кенг жамоатчилик вакиллари жам бўлишди.
Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, халқ шоири Сирожиддин Саййид, ТУРКСОЙ халқаро ташкилотининг Марказий Осиё бўйича вакили Хўжагелди Култегин, Тожикистон Ёзувчилар иттифоқи раиси, Тожикистон халқ шоири Низом Қосим, Қирғиз Республикаси Миллий Ёзувчилар уюшмаси раиси Нурлан Қаллибеков, Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Кенгесбой Каримов сўзга чиқиб, Абдулла Орипов ижодининг туркий халқлар адабиёти ривожидаги ўрни ва аҳамияти ҳақида гапирди.
Кечага келган меҳмонларга “Абдулла Ориповнинг “Танланган асарлар”и, “Менинг Ўзбекистоним”, “Ветер моего края” ҳамда “Абдулла Орипов даҳоси” китоблари совға қилинди.
Тадбирда Абдулла Орипов номидаги ижод мактаби ўқувчилари атоқли шоир шеърларидан намуналар ўқиди. Тантанали кечада Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабалари шоир қаламига мансуб шеърларни инглиз, француз, немис, япон, хитой, корейс, араб тилларида айтиб беришди.
Тантанали кечада эл ардоғидаги санъаткорларнинг куй-қўшиқлари, Ўзбек давлат драма театри ижодий жамоаси томонидан саҳналаштирилган, Абдулла Ориповга ҳаёти ва ижодига бағишланган “Йиллар армони” номли спектаклидан парча намойиш этилди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ