Директор шахсан сочини олдиришга ким намуна бўлади, дея сўраганда ўғлим мен деб, ўзининг розилиги билдирган — ўқувчининг отаси

Сақлаш
14:52 / 27.02.2024 723 0

Хабарингиз бор, бир неча кун аввал Навоийдаги 2-умумтаълим мактаби директори «ташаббус»и билан мактаб ўқувчиларининг сочи олинган эди. Мазкур ҳолат ижтимоий тармоқларда анчагина муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳатто расмий идора вакиллари ҳам бу ҳолат юзасидан ўз муносабатларини билдирган эди.

 

Шунингдек, у «намуна сифатида балки келажакда ўша мактабда алоҳида сартарошхона ёки салон тарзида бирор нарса очиш мумкин»лигни ҳам айтиб ўтган.

 

Маълум бўлишича, спорт залида сочи олинган ўқувчининг отаси оммага мурожаат билан чиққан. Ўзини Алишер Ҳасанов деб таништирган ота бу ҳаракати учун директорга нисбатан эътирози йўқлигини маълум қилган. Кун.узънинг аниқлик киритишича, у Навоий шаҳар маданият бўлими бошлиғи лавозимида ишлайди.

 

«Навоий шаҳридаги 2-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчи Озодбек Ҳайдарқуловнинг дадаси бўламан. Яқинда ижтимоий тармоқларда мактаб директори томонидан ўқувчиларни гўёки мажбурлагандек жисмоний тарбия залига олиб кириб, уларнинг сочларини калталатишгани тўғрисида расмлар тарқалди ва кенг муҳокамага сабаб бўлди. Шу сабабли ушбу видеони эълон қилишга аҳд қилдим.

 

Ҳурматли ватандошлар, авваламбор, мен фарзандимга воқеа бўлганидан 2-3 кун олдин сочингни олдир, дея бир неча бор таъкидладим. Бу ҳолат бўйича мактаб директорига ҳам телефон қилиб, «Нурқобил ака, болаларнинг сочлари ўсиб кетяпти, наҳотки сизлар ҳам шунга гапирмайсизлар?», деганман. Ўша куни мактаб директори намуна сифатида ўзи сартарош чақиртириб, спорт залда болаларнинг сочини калталатибди. Лекин бир томони борки, директор ҳам, мактабда бошқа мутасаддилари ҳам болаларни мажбуран стулга ўтирғизиб, уларнинг сочини калга олдириш каби ҳолат рўй бергани йўқ.

 

Директор менга соат 7:30ларда телефон қилиб, мактабга келиб кетинг, деганида нима сабабдан боришимни сўрадим. Ўғлингизнинг сочи ўсган экан, рози бўлсангиз калта қилдирардик, мактабга сартарош олиб келганмиз, деганига розилик билдирдим. Қолаверса, ўғлимнинг айтиши бўйича, ўша ерда директор шахсан сочини олдиришга ким намуна бўлади, дея сўрабди. Ўғлим мен, дея ўзининг розилиги билан олдирган. Сартарош ҳам қанақа шаклда олай деб сўрабди.

 

Боламнинг ва шахсан ота сифатида менинг розилигим билан бу ҳолат қилинган. Бизнинг ҳеч қанақа эътирозимиз йўқ. Қарасам, ҳақиқатан сочи жуда ажойиб, чиройли олинган, ҳеч қанақа кулгили ҳолат ёки бошқа нарса йўқ. Ҳолат бўйича мактаб директорига ҳам, мутасаддиларига ҳам эътирозим йўқ. Бу нормал ҳолат деб ҳисоблайман.

 

Тўғри, кўпчилик ижтимоий тармоқларда мактаб сартарошхона эмас, деб ёзяпти. Намуна сифатида балки келажакда ўша мактабда алоҳида сартарошхона ёки салон тарзида бирор нарса очиш мумкиндир», деган Алишер Ҳасанов ўз мурожаатида.

 

Хабарда айтилишича, болаларнинг сочини сал тартибга келтиришини отанинг ўзи шахсан илтимос қилган.

 

Навоий шаҳар ҳокимлигининг расмий каналида келтирилишича, 1976 йилда туғилган, 1998 йил Тошкент давлат Маданият институтини тамомлаган Алишер Ҳасанов Навоий шаҳар маданият бўлими бошлиғи ҳисобланади. У мазкур лавозимга 2022 йилнинг 2 июнь куни тайинланган.

 

Хабарда таъкидланишича, мактаб директорини оқлашга қаратилган мазкур «кампания» Навоий шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан уюштирилмоқда.

 

 

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//