Жамият
Киберхавфсизлик маркази ахборот хизматининг хабар беришича, Тошкент шаҳри, Чилонзор туманида яшовчи 18 ёшли Ш.О. «Телеграм» мессенжерида номаълум шахс томонидан 950 000 сўм миқдоридаги пул маблағлари фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Наманган вилояти, Чуст туманида яшовчи 16 ёшли Ю.А. содир этганлиги аниқланган.
Маълум бўлишича, Й.А., Ш.О. билан «Телеграм» мессенжерида танишиб, унга «PUBG» онлайн ўйинининг аккаунтини сотишини айтган ва олдиндан пластик картасига 950.000 сўм миқдоридаги пулларни ўтказиб олиб, келишилган аккаунтини бермасдан, ёзишмаларни ўчириб юборган ва уни қора рўйхатга киритиб қўйган.
«Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «г» билан жиноят иши қўзғатилиб, Ю.А.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.
Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «г» бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Сиёсат
Жамият
Илм-фан
Маданият
Сиёсат
Жаҳон
77370
Жамият
56500
Жамият
55699
Жамият
50749
Жамият
//
Изоҳ йўқ