Навоийда дарс пайти ўқувчиларнинг сочи олинди

Сақлаш
20:22 / 23.02.2024 1469 0

Бугун, 23 февраль куни Навоий шаҳридаги 2-умумтаълим мактабида муассаса директорининг ташаббуси билан сартарош чақиртирилиб, турли синфлардан ўғил бола ўқувчилар спорт залга йиғилган ҳолда сочи олинган. Қизиғи, жараённи миллий гвардия ходимлари ҳам кузатиб турган.

 

Мазкур ҳолатга Навоий вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Раъно Ҳайитова муносабат билдирган. У бу ҳолатни умуман оқлаб бўлмаслигини айтган.

 

«Мактабга ҳозир одам жўнатдим. Ўзи кеча гаплашгандим шу мактаб директори билан. Ушбу мактаб фаолиятини тўлиқ ўрганамиз. Бу ҳолат умуман мумкин эмас. Бундай директор ишда қолиши ҳам мумкин эмас, аслида. Мактабда ўқувчининг сочига тегишга умуман ҳаққи йўқ. Педагогнинг этика қоидасига тўғри келмайди бу», – дея ҳолатни изоҳлаган бошқарма бошлиғи.

 

Навоий вилояти Миллий гвардия бошқармаси матбуот котиби ҳам ҳолатга муносабат билдирган. Унинг сўзларига кўра, миллий гвардия ходимлари мактаб директорининг бу ташаббусига қарши бўлишган.

 

«Бириктирилган ходимларимиз давомат назорати учун мактабга борганида ушбу ҳолатнинг устидан чиқишган. Бу, албатта, мумкин эмас. Шу сабабли мактаб директорига жараённи тўхтатишни ҳамда ўқувчиларни дарсга қайтаришни айтишган», – дейди Рамазон Кубаев.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//