Жамият
Маълумот учун, «ЕВРО – 5» автомобиль чиқиндиларидаги зарарли моддалар миқдори бўйича стандартларни тартибга солувчи мувофиқлик сертификати ҳисобланади. Мазкур турга Европа иттифоқи давлатларида 2008 йилдан бошлаб сотиладиган барча юк машиналари ҳамда 2009 йил бошлаб сотиладиган барча енгил машиналар киради.
Президент фармонига мувофиқ, жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб Тошкент шаҳрида тиғиз вақт оралиқларида юк ташиш учун мўлжалланган, рухсат этилган тўла вазни 10 тоннадан юқори бўлган N2, N3, О4 тоифага кирувчи автотранспорт воситаларининг ҳаракати тақиқланади.
*Бундан махсус хизмат, шу жумладан, коммунал хўжалиги, ободонлаштириш ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг юк транспорти воситалари ҳаракатланиши мустасно.
Шунингдек, 2030 йилга қадар Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоятлар марказларида «ЕВРО – 5» ва ундан юқори стандартларига мувофиқ бўлмаган автомашиналар эксплуатацияси босқичма-босқич чекланади.
Мазкур банднинг тўлиқ, сифатли ва сўзсиз бажарилишида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Транспорт вазирлиги масъул томонлар этиб белгиланди.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ