Жаҳон
Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган Алишер Турсунов кеча Истанбул вилояти Чаталжа туманида жойлашган Бинкилич депортация марказидан оиласи бағрига қайтган.
Азон Глобал ахборот-таҳлилий портали асосчиси 2023 йилнинг 28 декабрь куни Туркия полицияси томонидан ўзи яшаб турган уйидан олиб кетилган эди.
«Азон Глобал» ахборот таҳлилий портали ҳам дастлаб қандайдир англашилмовчилик бўлгани сабаб ташвишланиш шарт эмаслигини маълум қилган, бироқ кейинчалик вазият жиддий тус олган эди.
«Дастлабки суриштирувларда, табиийки, Устоз Мубашшир Аҳмадга қўйилаётган айблов ўз исботини топмади. Қайтариб юбориш (депортация) марказларига ўтказилган домлани орадан шунча кун ўтиб ҳам тутиб туришгани тушунарсиз бўлиб қолмоқда. Албатта, бу ҳодиса содир бўлган куниданоқ адвокатлар ҳаракатларини бошлашган ва бошқа барча керакли чора тадбирлар кўрилмоқда», – дейилган эди 9 январь куни берилган муносабатда.
Эндиликда таниқли блогер оиласи бағрига қайтган.
«Бугун 21 февраль куни ватандошимиз депортация марказидан оиласи бағрига қайтганини маълум қиламиз», – дейилади Истанбул Бош консулхонаси хабарида.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ