Жамият
Шу ва бошқа чора-тадбирларни ўзида жамлаган Ҳукумат қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Қарор лойиҳаси билан йўл бўйида жойлашган мактаблар олдида, камида тўрт тасмали йўллардаги пиёдалар ўтиши жойларида ҳамда йўл-транспорт ҳодисалар ўчоқларида махсус фото-видео қайд этиш воситалари (радарлар)ни ўрнатиш ва эксплуатация қилиш тартиби белгиланмоқда.
Бунда ўрнатилган техник воситалар пиёдаларни ўтказмаслик ҳамда фуқароларнинг йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтиш каби қоидабузарликларни аниқлашда ёрдам беради.
Бундай қурилмалар бир қанча талабларни бажаради. Жумладан:
– бир вақтнинг ўзида уч ва ундан ортиқ йўл бўлаклари ҳамда чорраҳаларда ҳаракатланаётган транспорт воситаларининг давлат рақами белгисини аниқлайди;
– йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган фуқароларнинг шахсини аниқлайди
– ўрнатилган нуқтадан сутканинг кундузги ва тунги вақтларида ўтувчи камида 95 фоиз транспорт воситаларининг давлат рақами белгисини аниқлайди;
– чорраҳаларда ҳамда уч ва ундан ортиқ йўл бўлакларида бир вақтнинг ўзида содир бўладиган қоидабузарликларни аниқлаши мумкин;
– автомототранспорт воситалари давлат рақами белгиларининг ҳудудий кодлари тақсимоти бўйича ва хорижий давлатларга тегишли автомототранспорт воситаларнинг давлат рақами белгиларини аниқлайди.
Илм-фан
Маданият
Сиёсат
Жаҳон
Жамият
Жамият
77370
Жамият
56500
Жамият
55699
Жамият
50749
Жамият
//
Изоҳ йўқ