«Энг намунали маҳалла раиси» танлови ўтказилади

Сақлаш
21:57 / 21.02.2024 1065 0

Жорий йилдан бошлаб ўтказилиши режалаштирилаётган танлов илк маротаба фуқаролар йиғинлари раислари ўртасида ўтказилади.

 

Бу ҳақда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раис ўринбосари Абдулла Асланов маълум қилди.

 

Расмийнинг сўзларига кўра, танловнинг 1-босқичи сектор миқёсида бўлиб ўтади ва уни ўтказиш жорий йилнинг 19-25 февраль кунларига белгиланган.

 

Танловнинг 2-босқичи туман/шаҳарлараро бўлиб, 26-29 февраль кунлари ўтказилади.

 

3-босқич эса Республикаси миқёсида бўлиб, танловнинг якуний босқичи ҳисобланади ва 1-10 март кунлари ўтказилиши режалаштирилган.

 

Танлов ғолиблари «22 март – Маҳалла тизими ходимлари куни» арафасида эълон қилинади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//