Жаҳон
Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа жорий йил 20 февраль куни эрталаб Виборг шоссесида содир бўлган. Унда қуролланган шахс номаълум сабабларга кўра 42 ёшли эркакнинг бошига ўқотар қуролдан ўқ узган ва воқеа жойидан қочиб кетган.

Қайд қилинишича, жабрланувчи ўзбекистонлик таксичи Рустамбек Алдаев бўлган. У қора рангли Toyota машинасида болаларни 622-сонли гимназияга олиб келиб, машинадан тушираётганида номаълум қотил унинг бошига тўппончадан ўқ узган.
Жабрланувчи касалхонага олиб кетилган. Аҳволи оғир. Шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолишга ҳаракат қилишмоқда.
Ҳозирда Россия Тергов қўмитасининг Санкт-Петербург шаҳри бўйича Бош тергов бошқармаси томонидан одам ўлдиришга уриниш бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Жамият
Сиёсат
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
77677
Жамият
56690
Жамият
55911
Жамият
50964
Жамият
//
Изоҳ йўқ