Йилига иккитадан ортиқ автомобиль сотганлик учун солиқ жорий этилиши мумкин

Сақлаш
16:05 / 21.02.2024 762 0

Олибсотарларнинг яширин даромадларини солиққа тортишга қаратилган ушбу тартиб бозорда машиналар нархининг ўсиб кетмаслиги ҳамда машина учун қўйиладиган навбатларнинг камайишини таъминлайди.

 

Маълум бўлишича, Ўзбекистонда йил давомида иккитадан ортиқ автомобиль сотган жисмоний шахсларни декларациялаш тизими жорий этилиши режалаштирилмоқда. 13 февраль куни Президентга тақдим этилган Стратегик ислоҳотлар агентлиги тақдимотида шу ҳақида сўз борган.

 

Декларациялаш тизимини жорий этишдан мақсад эса чайқовчиликнинг олдини олишга ва бюджетга қўшимча 30 миллиард сўм туширишдир.

 

Қайд этилишича, 2022 йилда 33 мингга яқин фуқаро 3 ва ундан ортиқ автомобиль харид қилган.

 

Маълумот учун, UzAuto Motors олибсотарларга қарши курашиш мақсадида агар бир киши йилига бир хил моделдаги иккитадан ортиқ автомобиль сотиб олган бўлса, автомобилни харидорга етказиб бериш муддатини 120 кунгача оширишини маълум қилган эди. Бунда иккинчи бир хил машина навбатнинг охирига кўчирилиши белгиланган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//