Жамият
Самарқанднинг Пахтачи туманида 1,3 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Пахтачи туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган. «Х.Қ.» МЧЖ раҳбари Р.Х. корхонанинг «Қиргули» маҳалласидаги 1,5 гектар ер майдонида иссиқхона ташкил этиб, ушбу иссиқхонани ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 1,3 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77748
Жамият
56721
Жамият
55942
Жамият
51001
Жамият
//
Изоҳ йўқ