Жамият
Президент раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда вояга етмаган қизларни унаштириш ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ билан боғлиқ келажак авлод саломатлигига салбий таъсир қилаётган ҳолатларнинг олдини олиш, бунинг оқибатларини тушунтириш борасида ишлар лозим даражада олиб борилмаётгани қайд этилди.
Кейинги йилларда мамлакатимизда оила ва хотин-қизлар ҳуқуқларининг кафолатлари, аёлларни зўравонлик ва тазйиқдан ҳимоя қилиш тизими анча кучайтирилган бўлса-да, бундай ҳолатлар ҳали ҳам учраб турибди.
Йиғилишда зўравонликка учраган хотин-қизлар реабилитация билан етарлича қамраб олинмагани танқид қилинди.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда бир қатор чора-тадбирлар бажарилиши белгиланди. Жумладан, аёллар ва болаларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоялаш бўйича маҳалла даражасида алоҳида тизим яратилади.
Тазйиққа учраган аёллар реестри тузилиб, уларга маҳаллада тезкор комплекс хизмат кўрсатиш тизими жорий қилинади.
Ҳар бир туман шифохонасида зўравонликка учраганларга тиббий ва руҳий ёрдам кўрсатиш учун тун-у кун ишлайдиган хоналар ташкил этилади.
Шунингдек, қийин вазиятдаги ёш оналарни қўллаб-қувватлаш учун «Оналар маскани» хизмати йўлга қўйилади.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ