“Ёш китобхон” танловида навбатдаги автомобиль Қашқадарёга кетадиган бўлди

Сақлаш
20:42 / 20.02.2024 1034 0

Танловнинг навбатдаги республика финал босқичи 15-19 ёш тоифаси бўйича бўлиб ўтди.

 

Унда Нурматов Мироншоҳ Нуриддин ўғли (Қашқадарё вилояти) 1-ўринни қўлга киритиб, Cobalt автомобили соҳибига айланди.

 

Кейинги ўринлардан жой олганлар:

 

2-ўрин — Қаландарова Ҳулкарой Навфар қизи (Қорақалпоғистон Республикаси) 50.000.000 сўм пул мукофоти соҳиби;

 

✨3-ўрин — Хайтахматова Дилнавоз Алижон қизи (Андижон вилояти) 30.000.000 сўм пул мукофоти соҳиби;

 

Таъкидлаш лозим, мазкур финал босқичида қатнашган барча иштирокчилар 10.000.000 сўмдан пул мукофоти билан тақдирланди.

 

Маълумот учун, танловнинг 10-14 ёшлилар ўртасида ўтган финал босқичида самарқандлик иштирокчи Мухаммадиева Наргиза Улмас қизи 417,4 балл билан биринчи ўринни эгаллаган ва у ҳам Cobalt автомобили билан тақдирланган эди.

 

Эслатиб ўтамиз, “Ёш китобхон” танловининг навбатдаги финал босқичи 20-30 ёшлилар ўртасида бўлиб ўтади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//