Эндиликда аҳоли қурилиш ташкилотларидан уй-жойларни нақдсиз шаклда сотиб олиши мумкин бўлади

Сақлаш
20:07 / 20.02.2024 973 0

Ўзбекистонда нақд пулдан фойдаланишни қисқартириш ва бир қатор товарлар улгуржи савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштирилмоқда.

 

Шу мақсадда, 1 апрелдан бошлаб қуйидаги ташкилотларни электрон тўлов тизимларига мажбурий тартибда улаш орқали нақдсиз тўлов тизимига ўтказиш таклиф этилмоқда:

 

➖аҳолига хизмат кўрсатувчи бюджет ташкилотлари;

➖нефть ва газ маҳсулотлари реализация қилувчи юридик шахслар;

➖мулкни ижарага бериш билан шуғулланувчи юридик шахслар;

➖уй-жойларни жисмоний шахсларга сотувчи қурилиш ташкилотлари(Хонадонлар учун тўловларни нақдсиз шаклда электрон ҳисоб-фактура орқали амалга ошириш режалаштирилмоқда).

 

Бундан ташқари, Ўзбекистонда чакана ва улгуржи савдонинг янги қоидалари ҳам тасдиқланиши мумкин.

 

1 апрелдан бошлаб нақд пулга сотиб олинган товарларни Солиқ қўмитасининг E-Ombor (E-Aktiv) тизими орқали кирим қилишни жорий этиш таклиф этилмоқда.

 

Шу билан бирга, нақд пулда тўловларни амалга оширишда 100 миллион сўмли (БҲМнинг 300 баравари) чегаравий миқдор белгиланиши ҳам мумкин.

 

Бундан ташқари, қурилиш учун ёғоч, металл (тунука, арматура, алюмин профиллар), автомобиль шиналари ва шакар улгуржи савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштирилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//