Бадиий фильм, спектакль, танлов, халқаро конференция – Президент шоир Махтумқули таваллудининг 300 йиллигини кенг нишонлашга доир қарорни имзолади

Сақлаш
10:02 / 20.02.2024 607 0

Президенти Шавкат Мирзиёев “Буюк туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

 

Қарорга кўра:

 

Махтумқули Фироғийнинг “Танланган асарлар”и ҳамда унинг ҳаёти ва ижодий фаолиятига бағишланган илмий мақолалар тўпламини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш;

 

давлат буюртмаси асосида Ўзбекистон ва Туркманистон кино усталари ҳамкорлигида Махтумқули Фироғийга бағишланган бадиий фильм яратиш;

 

шоир ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида спектакль саҳналаштириш;

 

ёш хонандалар ўртасида “Махтумқули шеърлари билан айтиладиган энг яхши қўшиқлар ижрочиси” республика танловини ўтказиш;

 

Бадиий академиянинг марказий кўргазмалар залида ўзбек ва туркман халқларининг дўстлик ва қардошлик алоқаларини тараннум этувчи тасвирий санъат асарлари кўргазмасини ташкил этиш;

 

Хива шаҳрида Фанлар академияси, Ёзувчилар уюшмаси, Хоразм вилояти ҳокимлиги ва бошқа тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда “Махтумқули ижодининг ўзбек адабиёти ва санъатида тутган ўрни” мавзусида халқаро илмий конференция ўтказиш;

 

мамлакатимиздаги олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар, умумий ўрта таълим ташкилотлари, ҳарбий қисмлар, меҳнат жамоалари ҳамда маҳаллаларда таниқли шоир ва ёзувчилар, олимлар иштирокида учрашувлар, адабий кечалар ташкил этиш;

 

2024 йил октябрь ойида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида Махтумқули Фироғий хотирасига бағишланган ижодий кеча ўтказиш тадбирлари кўзда тутилмоқда.

 

Маълумот учун: бу йил нуфузли халқаро ташкилот – ЮНEСКО раҳнамолигида Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллик қутлуғ юбилей санаси дунё миқёсида кенг нишонланмоқда.

 

Махтумқулининг ўз даврида Хивадаги машҳур Шерғозихон мадрасасида таҳсил олган, Алишер Навоийдек буюк сўз санъаткорини ўзига устоз деб билган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси