Бир шахс икки мартадан ортиқ Сенат раиси бўлмайди

Сақлаш
09:02 / 20.02.2024 586 0

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-909-сон, 19.02.2024 й) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақида Адлия вазирилиги хабар берди.

 

«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Конституциявий Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра: 

 

Сенат аъзолари (сенаторлар) Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг тегишли қўшма мажлисларида мазкур депутатлар орасидан яширин овоз бериш йўли билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тенг миқдорда – тўрт кишидан сайланади.

 

Сенатнинг тўққиз нафар аъзоси фан, санъат, адабиёт, ишлаб чиқариш соҳасида ҳамда давлат ва жамият фаолиятининг бошқа тармоқларида катта амалий тажрибага эга бўлган ҳамда алоҳида хизмат кўрсатган энг обрўли фуқаролар орасидан Президент томонидан тайинланади.

 

Шунингдек, Сенат ва унинг органлари мажлисларида Марказий банк бошқаруви раиси иштирок этиши мумкин.

 

Бундан ташқари, айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Сенат Раиси бўлиши мумкин эмаслиги белгиланди.

 

Сенат Конституцияга мувофиқ қонунчилик таклифларини қонунчилик ташаббуси тартибида Қонунчилик палатасига киритишга ҳақли.

 

Қонунчилик таклифларини тайёрлаш, кўриб чиқиш ва уларни Қонунчилик палатасига киритиш тартиби Сенатининг Регламентида белгиланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси