Жамият
Тошкент шаҳар Сергели туманида электробус йўл четини ажратиб турувчи панжарага бориб урилди. “Тошшаҳартрансхизмат” ҳолат юзасидан изоҳ берди.
Маълум қилинишича, 19 февраль куни соат 12:30 ларда 12-автобус саройи филиали тасарруфидаги Yutong русумли, 40-сонли йўналишда ҳаракатланаётган ҳайдовчи Қ.Қ. (стажи 33 йил) бошқарувидаги электробус Янги Сергели кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб бораётган вақтда, дастлабки маълумотга кўра, қон босимининг ошгани сабабли бошқарувни йўқотиб, йўл четини ажратиб турувчи панжарага бориб урилган.
Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Yutong русумли электробус техник шикастланган. Автобус ҳайдовчиси шифохонага олиб кетилган. Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади. Ҳозирда ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Илм-фан
Маданият
Сиёсат
Жаҳон
Жамият
Жамият
77370
Жамият
56500
Жамият
55699
Жамият
50749
Жамият
//
Изоҳ йўқ