Жамият
«Сариосиё» темирйўл чегара божхона постида қиймати 10 миллиард сўмдан ортиқ ноқонуний сигаретлар тўхтатиб қолинган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, божхона постига қўшни давлатдан Тожикистонга ўтиш учун Ўзбекистонга кириб келган темирйўл поезди таркибидаги вагонлардан бири божхона постида мавжуд бўлган темирйўл вагонларини сканер қилишга мўлжалланган инспекцион кўрик мажмуасидан ўтказилган. Рентген тасвирларида вагон ичида юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган товарлар борлиги маълум бўлган.
Ушбу вагон божхона кўригидан ўтказилганда «Чангютгич», «Кир ювиш машинаси» ва «Қуруқ сут» каби товарлар орасида ҳужжатларида кўрсатилмаган, акциз маркалари мавжуд бўлмаган ва божхона назоратидан яширилган умумий қиймати 10 миллиард 50 миллион сўмлик 402 минг қути Эссе Чанге номли тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Сиёсат
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
77530
Жамият
56604
Жамият
55805
Жамият
50870
Жамият
//
Изоҳ йўқ