Жамият
Ўзбекистондаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолиятига қисқа муддатли чекловлар киритилмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Республика ҳудудларида ҳаво ҳароратининг пасайиши натижасида магистраль газ қувурларида босимнинг камайиши ҳолатлари кузатиляпти. Шуни инобатга олган ҳолда, биринчи навбатда, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан таъминлаш мақсадида республикадаги барча автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолиятига қисқа муддатли чекловлар киритилмоқда.
Қайд этилишича, мазкур чекловларни ҳисобга олган ҳолда республикадаги барча бензин заправкаларга автобензин маҳсулотларини қўшимча миқдорларда етказиб берилиши таъминланади.
Вазирлик истеъмолчилардан етказилган ноқулайликлар учун узр сўраган ҳолда, вазият барқарорлашгунга қадар имкон қадар тежамкорликка риоя қилишларини сўрамоқда. Газ заправкалар фаолиятида ўзгаришлар кузатилса, қўшимча маълумотлар берилади.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
77665
Жамият
56686
Жамият
55906
Жамият
50959
Жамият
//
Изоҳ йўқ