Иқтисод
Ижтимоий тармоқларда 400 минг сўмлик банкротлар муомалага чиқарилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Марказий банк буни рад этди.
Маълум қилинишича, тарқалган суратда 100 минг сўмлик банкнотнинг номинали кўрсатилган рақамларини 400 минг рақамига ўзгартирилгани акс этган.
“Айрим ижтимоий тармоқларда тарқалаётган 400 минг сўм номиналдаги банкнотлар ҳеч қандай қонуний асосларга эга эмаслиги ва фуқароларимиз бундай ёлғон хабарларга алданиб қолмаслигини сўраймиз”, дейилади изоҳда.
Маълумот учун, “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 39-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси пул белгиларининг номинал қиймати Марказий банк томонидан белгиланади.
Мазкур қонуннинг 40-моддасига мувофиқ, Марказий банк Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний тўлов воситаси сифатида пул белгиларини муомалага чиқаришда мутлақ ҳуқуққа эга бўлиб, янги намуналардаги пул белгилари муомалага чиқарилиши тўғрисидаги хабар, шунингдек, уларнинг тавсифлари Марказий банк томонидан оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
Сиёсат
Жаҳон
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ