Пиёз нархи ошиши ҳақида тарқатилган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди – Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Сақлаш
22:42 / 15.02.2024 1678 0

Вазирлик ҳали ҳаво совимай туриб, айрим таҳлилчи-блогерлар ҳамда ижтимоий тармоқ фаоллари совуқ тўлқин сабаб пиёз нархининг кўтарилиши ҳақида асосланмаган хабар тарқатишаётганига муносабат билдирди.

 

Хабарда айтилишича, пиёзнинг 2023 йил ҳосилидан аҳоли истеъмоли учун етарлича захира тайёрланган ва улар омборларда мўътадил ҳаво ҳароратида сақланмоқда. Бунинг исботини эса бозорларимизда анчадан буён 1 кг пиёз (ҳудудлардан келиб чиққан ҳолда) 2500 сўмдан – 3500 сўмгача бўлган турғун нархларда сотилаётганидан ҳам билиш мумкин.

 

2024 йил ҳосили учун тўқсонбости усулида тайёрланаётган пиёз ва саримсоқпиёзларга эса бу совуқ деярли таъсир кўрсатмайди.

 

«Пиёз нархи ошиши ҳақида тарқатилган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар ва ижтимоий тармоқлар фаолларини тарқатилаётган ахборотнинг ишончлилигини текшириш ва холис ахборот тақдим этишга чорлаб қолади!» – дейилади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//