Жамият
Воқеа жорий йилнинг 14 февраль куни Фарғона шаҳар «Жўйдам» МФЙда бўлиб ўтган.
Маълум бўлишича, фуқаро Ш.О.(аёл) маҳаллада жойлашган экин ер майдони четидаги терак дарахтларни кестираётган вақтида, ушбу ернинг собиқ эгаси фуқаро Э.У. дарахтлар унга тегишли эканлиги хусусида жанжаллашиб кетишган.
Жанжал давомида Э.У. Ш.О.нинг бош қисмига тош билан уриб, тан жароҳати етказган. Кўрсатилган биринчи тез-тиббий ёрдамга қарамасдан Ш.О. шифохонада вафот этган.
Тайинланган судга оид тиббий экспертизанинг дастлабки хулосасида Ш.О.нинг ўлимига бош қисмидан олган оғир тан жароҳатлари сабаб бўлганлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Э.У.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Жамият
Сиёсат
Маданият
Маданият
Спорт
Жамият
77595
Жамият
56647
Жамият
55848
Жамият
50911
Жамият
//
Изоҳ йўқ