Жамият
Хабарингиз бор, Ўзгидромет 16–18 февраль кунлари мамлакат бўйлаб ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши ва жойларда ҳарорат кундузи 3–8 даража, кечаси 11–16 даражагача совуқ бўлиши мумкинлиги ҳақида прогноз қилди.
Шу муносабат билан «Ҳудудгазтаъминот» АЖ биринчи навбатда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз табиий газ билан таъминлаш чоралари кўрилишини маълум қилди.
Шу билан бирга, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ҳаво ҳарорати пасайган даврда истеъмолчиларга табиий газдан фойдаланишда эҳтиёт чораларини кўриш, иситиш мосламалари ва овқат тайёрлаш жараёнида газ плиталарини қаровсиз қолдирмаслик, вентиляция тизимига алоҳида эътибор бериш зарурлиги, шунингдек, ис газидан заҳарланиш хавфини олдини олиш учун ностандарт иситиш ускуналари ва қўлбола ёндиргичлардан фойдаланмасликни эслатиб ўтади.
Хабарда газ қуйиш шахобчаларининг иш жадвалига ўзгартириш киритилиши мумкинлиги ҳам айтилган.
«Совуқ кунларда газ истеъмолининг ортиши муносабати билан, АГТКШларда навбатлар ва ноқулайликлар юзага келишини олдини олиш мақсадида «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ҳайдовчилардан ўз автомобилларини ёнилғи билан таъминлаб олишларини сўрайди. Айни вақтда мамлакатдаги барча АГТКШлар 24 соатлик режимда фаолият юритмоқда, бироқ яқин орада маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда уларнинг иш графигига ўзгартиришлар киритилиши мумкин», – дейилади расмий хабарда.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ