Жамият
2024 йил 12 февралда имзоланган ПҚ-68-сонли Президент қарорига кўра, чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистон Республикасининг чақирув ёшидаги фуқаролари 2024 йил март апрель ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилади.
Шунингдек, ҳарбий хизматга яроқли(шу жумладан, чекловлар билан яроқли бўлган ҳамда чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган), бироқ ушбу чақирув даврида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафига чақирилмайдиган фуқаролар сафарбарлик чақируви резерви хизматига олинади.
Муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчилар 2024 йилнинг март апрель ойларида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бўшатилади.
Қарорда маҳаллалардаги ёшлар етакчилари томонидан ботир, қўрқмас, жасур йигитларни ўрганиш ва уларнинг орасидан энг яхшиларини муддатли ҳарбий хизматга тавсия этиш ишлари ташкил этилиши ҳам белгиланган.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ