Жамият
Ижтимоий тармоқларда «қўқонлик табиб» одамларни даволаётгани, унинг ёнида эса ҳарбий кийимга ўхшаш махсус форма кийган ва қўлида рация тутган қўриқчилар юргани акс этган видеолар тарқалди.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддиновнинг Kun.uz'га маълумот беришича, тасвирда кўринган «қўқонлик табиб», яъни Иқболжон Солиевни қўриқлаб юрган махсус ҳарбий кийимдаги 4 нафар қўриқчи жавобгарликка тортилган.
Уларга нисбатан МЖтКнинг 209-1-моддаси (вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ходимларининг формали кийим бошини қонунга хилоф равишда кийиб юриш) билан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилган.
Хабарга кўра, И.Солиевнинг фаолияти юзасидан ички ишлар органлари томонидан тезкор суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.
Сиёсат
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
77530
Жамият
56604
Жамият
55805
Жамият
50870
Жамият
//
Изоҳ йўқ