Жаҳон
Мажлис депутатлари бир нечта тоифадаги хорижликларнинг Қозоғистонга киришини тақиқлашни таклиф этувчи қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда маъқуллаган.
Хабарга кўра, бу норма «Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига аҳоли миграцияси ва жазони ижро этиш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштиришга доир ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасига киритилган.
Қонунда бир қатор қоидалар назарда тутилган. Жумладан:
▫️ миграция соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш тартибини белгилаш;
▫️ вояга этмаганларнинг жинсий дахлсизлигига қарши жиноятлар содир этганликда айбланган хорижликларнинг мамлакатга киришини ва мамлакат фуқаролигини олишини чеклаш;
▫️ экстремистик ёки террористик фаолият билан шуғулланган чет эл фуқароларининг мамлакатга киришини тақиқлаш;
▫️ фавқулодда вазиятларда муддати ўтган ҳужжатлардан фойдаланиш масаласини ҳал қилиш.
Бундан ташқари, қонун лойиҳасига жиноий-ахлоқ тузатиш тизими муассасаларидаги видеокузатув тизимларини қасддан йўқ қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиловчи норма ҳам киритилган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ