Жамият
Энергетика вазирлиги маълумотида ёзилишича, Саудия Арабистонининг «ACWA Powyer» компанияси томонидан Бухоро вилоятининг Пешку ва Ғиждувон туманларида қурилаётган шамол электр станцияларининг ҳар бири 500 МВт қувватга эга(жами 1000 МВт).
Мазкур лойиҳалар доирасида «Envision» компаниясининг (Хитой) ҳар бирининг қуввати 6,5 МВтдан бўлган шамол турбиналари ўрнатиляпти. Ҳозирги кунга қадар жами қуввати 474,5 МВтга тенг бўлган 73 та шамол турбинаси ўрнатиб бўлинган.
Ҳар бир турбина минорасининг баландлиги 100 метр, шамол парракларининг ҳар бири эса 84 метрни ташкил қилади.
Ушбу йирик лойиҳалар доирасида жами 158 та мана шундай шамол турбиналари ўрнатилади.
Мазкур электр станцияларининг дастлабки 400 МВт қуввати 2024 йил якунига қадар ишга туширилади.
Станциялар тўлиқ ишга туширилгач, йилига 3 млрд 600 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Бунинг натижасида йилига 1 млрд 100 млн кубометр табиий газ тежалишига эришилади ҳамда атмосферага 1 млн 500 минг тонна зарарли газлар чиқишининг олди олинади.
Маълумот учун, Навоий вилоятининг Томди туманида ҳам 500 МВт қувватли шамол электр станцияси қуриляпти ва унинг ишга туширилган дастлабки қувватлари ҳозирги кунда «яшил» энергия ишлаб чиқармоқда.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ