Тошкентда иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти хизматлари тарифи оширилади

Сақлаш
15:53 / 14.02.2024 577 0

Бу ҳақида «Veolia Energy Tashkent» хабар берди.

 

Хабарда ёзилишича, ўсишга электр энергияси, газ, ичимлик суви ва канализация хизматлари, шунингдек, иссиқлик ишлаб чиқарувчи корхоналар учун сотиб олинган иссиқлик энергияси нархларининг ошиши сабаб бўлган.

 

Шунингдек, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2024 йил 8 февралдаги 97-сессиясида «Veolia Energy Tashkent» МЧЖ ХК томонидан хизмат кўрсатувчи кўп қаватли турар-жой биноларида яшовчи аҳоли учун иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув таъминоти хизматлари учун янги тарифларни тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинган.

 

Унга кўра, аҳолига иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув таъминоти хизматлари учун янги чакана тариф 15% ўсиб, 2019 йилдан бери амалда бўлган 91 960 сўм/Гкал ўрнига 105 754 сўм/Гкални ташкил этади.

 

 

Маълумот учун, янги тарифлар 2023-2024 куз-қиш мавсуми (иситиш мавсуми) расмий якунланган кундан бир кун ўтиб кучга киради.

 

Таъкидлаш лозим, юридик шахслар ва бюджет ташкилотлари учун 2023 йил 2 декабрдан кучга кирган тарифлар ўзгаришсиз қолган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//