Жамият
Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида блогерлик фаолияти билан шуғулланиб келган 51 ёшли фермер пичоқланди. Бу ҳақдаги хабарни тасдиқлаган вилоят прокуратурасига кўра, воқеа фермернинг блогерлик фаолияти билан боғлиқ эмас.
Вилоят прокуратураси ахборот хизмати раҳбари Бекзод Шариповнинг маълумот беришича, пичоқланиш воқеаси 2024 йилнинг 6 февраль куни Шофиркон туманидаги «Аллигатор» номли тунги клубда содир бўлган.
Тахминан уч-тўрт нафар шериклари ўтирган клубга борган 51 ёшли фуқаро улардан бири билан тортишиб қолган.
Уларнинг ўртасида азалдан ер билан боғлиқ муаммо бўлгани боис аввалига тортишиб қолганлар пичоқлашишгача борган. Айни пайтда фуқаро шифохонага ётқизилган, — дейди прокуратура масъули.
Қўшимча қилинишича, воқеа юзасидан 2024 йилнинг 7 февраль куни Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.
Жамият
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
77902
Жамият
56812
Жамият
56038
Жамият
51093
Жамият
//
Изоҳ йўқ