Жамият
Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳукуматлари ўртасида фуқароларнинг визасиз сафар қилишларига оид ҳужжат кучга кирди, деб хабар берди ИИВ ахборот хизмати.
Қайд этилишича, 1997 йил 18 июнда имзоланган Ўзбекистон ҳукумати билан Озарбайжон ҳукумати ўртасида Ўзбекистон ва Озарбайжон фуқароларининг визасиз сафар қилишлари тўғрисидаги битимга қўшимчалар ҳамда ўзгартириш киритиш тўғрисида баённома кучга кирди.
Мазкур баённома 2023 йил 22 августда Озарбайжоннинг Боку шаҳрида имзоланиб, 15 январда кучга кирди.
Ушбу баённома икки республика фуқаролари учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган бўлиб, Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳудудига кириш/чиқиш, транзит ўтиш ва 15 кун муддатга ўзлари бўлиб турган давлатнинг ваколатли органларида рўйхатдан ўтиш мажбуриятидан озод этилиши белгиланди.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ