Жамият
ММТВ Ахборот хизмати раҳбарининг хабарига кўра, энди дарс қолдириб келаётган ўқувчиларнинг ота-оналарига «Огоҳлантириш хати» юборилади ва бу орқали улар турли тартибдаги маъмурий жавобгарлик ҳақида огоҳлантирилади.
Маълумки, мактаблардаги инспектор-психологлар штати Ички ишлар вазирлигидан Миллий гвардия тизимига ўтказилди. Бу ходимларнинг вазифаси ўқувчиларнинг таълим-тарбиясини ташкил этишда мактаб жамоаларига яқиндан кўмаклашиш, мунтазам дарс қолдирувчи ўқувчиларнинг ота-оналари билан ишлашдан иборат.
«Шу мақсадда дарсларга мунтазам (уч ўқув куни ва ундан ортиқ) сабабсиз қатнашмаётган ўқувчиларнинг яшаш манзилларига тезкор равишда «Огоҳлантириш хати» юборилмоқда. Унда ўқувчиларнинг ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддаси мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилган», – дейилади хабарда.
Жумладан, ушбу моддада фарзандларини тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларини бажармаслик, болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим олишига тўсқинлик қилиш оқибатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг тегишли моддасига асосан қонуний жазо чоралари келтириб ўтилган.
Хабарда ёзилишича, жазодан мақсад – дарсда иштирок этмаётган ўқувчилар оила аъзоларининг масъулияти ва жавобгарлигини ошириш.
Илм-фан
Маданият
Сиёсат
Жаҳон
Жамият
Жамият
77370
Жамият
56500
Жамият
55699
Жамият
50749
Жамият
//
Изоҳ йўқ