Хорижга ишга кетиш учун бўладиган танлов жараёнларидан ўтказиб қўйишда Агентлик ходимлари ваколатга эга эмас

Сақлаш
19:24 / 13.02.2024 636 0

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фуқароларни норасмий эълонлар ҳамда воситачи шахсларга алданиб қолмасликка чақирди.

 

Хабарга кўра, сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ходимлари номидан сохта профиллар очиб, хорижда ишлаш истагидаги фуқароларга маълум пул эвазига ёрдам беришни ваъда қилиш каби фирибгарлик ҳолатлари кузатилмоқда.

 

Ўрганишлардан маълум бўлишича, ушбу сохта профилларга Агентлик ходимларининг алоқаси йўқ.

 

«Республикамиз бўйлаб ташкил этиладиган танловларда хорижий иш берувчи ташкилот вакиллари ва фуқаролар ўртасидаги суҳбат, номзодларни танлаш жараёнига Агентлик ходимлари таъсир ўтказишга ваколатли эмаслигини маълум қиламиз», – дейилади хабарда.

 

Агентлик, шунингдек, фуқароларни воситачиларнинг берган ваъдаларига ишонмасликни, фақат Агентликнинг расмий ахборот каналлари орқали берилаётган маълумотлардан фойдаланиш зарурлигини таъкидлаган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//