Жамият
Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида Ўзбекистон Республикасини қўшни Қирғиз Республикаси билан боғловчи чегара пости қурилади ва ишлари жадал паллага кирди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Ҳозир Учқўрғон туманидаги Бўстон маҳалласининг “Учқўрғон – Маданият” йўлининг 10-километрида жойлашган “Учқўрғон” чегара божхона пости қурилиш жараёнлари қизғин кечмоқда. Бундай лойиҳа Қирғиз Республикасининг Жалолобод вилояти Навкент тумани Қизилтуу қишлоғи ҳудудида жойлашган “Кенгсай” божхона постида ҳам амалга оширилмоқда.
Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов мазкур чегара пости қурилиш жараёнлари билан танишиб, бунёдкорлик ишларини тез ва сифатли бажариш юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.
Қардош икки давлатни бир-бири билан боғловчи яна бир дўстлик йўли – “Учқўрғон” ва “Кенгсай” чегара божхона постлари жорий йилда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Сиёсат
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
77530
Жамият
56604
Жамият
55805
Жамият
50870
Жамият
//
Изоҳ йўқ