Жамият
Хабарга кўра, жорий йилнинг 16-февраль куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 17-19 февраль кунлари республиканинг барча ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.
Жумладан, 16 февралда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида, 17-19 февралда Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланади) кузатилади.
17-18 февралда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлади.
18-19 февраль кунларига келиб, Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво ҳарорати кечалари минус 3-8 даража совуққача, кундуз кунлари 0-3 даража совуққача пасаяди. Шимолда 17-19 февраль кунлари ҳарорат кечалари минус 13-16 даража совуққача, кундуз кунлари минус 5-8 даража совуққача пасаяди.
Илм-фан
Маданият
Сиёсат
Жаҳон
Жамият
Жамият
77370
Жамият
56500
Жамият
55699
Жамият
50749
Жамият
//
Изоҳ йўқ