Маданият
Айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати билан «Халқлар дўстлиги» майдонида Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда «Улуғ халқ қудрати жўш урган замон» шиори остида тантанали байрам тадбири ўтказилмоқда.
Олимлар, шоир ва ёзувчилар, санъат ва маданият намояндалари иштирокидаги тантанали тадбир аввалида Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Ҳожиматов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янграганда озод Ватанимизга нисбатан қалбимизда фахр-ифтихор ҳисси жўш уриши, бу садо азму шижоатли халқимизнинг кучига куч бағишлаб, янгидан-янги бунёдкорлик ишларига даъват этиши хусусида сўзлади.
– "Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилиш тўғрисида"ги қонун қабул қилинган кунни ёши улуғлар ҳаяжон билан эслайди. Бу инсоният оламида буюк тарих, буюк маданият яратган халқ ва миллатнинг жони руҳига туташ орзу-умидлар, орзу-мақсадлари мужассамидир. Қанча камситишларга қарамай, миллатини улуғлаб келган, шу боисдан ҳам Ватанга бахшида шеърлари мустабид тузум давридаёқ миллат мадҳиясига айланиб кетган Абдулла Орипов армонларининг ҳам ушалиши эди. Мадҳия миллатнинг миллий ғояси кабидир. Юксак орзу-мақсадлари ифода этилган қалб қўшиғи, юксалиш алёридир. Бу ифтихор, бу руҳ, азми шижоат ифодасидир. Бунда мардлик мужассам.
Келинг, азиз ёшлар! Ўзимизга бир савол бериб кўрайлик. Нима учун давлат раҳбаримиз иштирок этган олий даражали учрашувларда, юртимиз вакиллари қатнашадиган сиёсий-иқтисодий, маънавий-маърифий учрашувларда давлатимиз байроғи баланд кўтарилиб, мадҳиямиз янграганда қалбларимиз жумбушга келади? Нима учун Ватанимиз спортчилари юртимиз байроғини юксакларга кўтариб, мадҳиямиз баралла янграганда кўзимизда ёш билан уларни бағримизга босгимиз келади. Нега деганда, мазкур қўшиқ бу ёруғ дунёда Ўзбекистон деган қутлуғ диёр борлигини ифода этади, – деди Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Ҳожиматов.
Тадбир доирасида Республика Маънавият ва маърифат маркази ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорликда ўтказган «Менинг фарзандим – Ўзбекистон фахри» акцияси доирасида Тошкент шаҳридан 5 нафар фаол, интилувчан ғолиб ёшлар ҳамда ота-оналари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардиянинг ҳарбий оркестрлари, профессионал хор жамоалари, эстрада хонандалари ижросидаги Ватанни тараннум этувчи гўзал куй-қўшиқлар байрам шукуҳига янада кўтаринкилик бахш этмоқда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ