Док-1 Макс иши: Айбланувчини 20 йилга «кесиш» талаб қилинди

Сақлаш
21:29 / 12.02.2024 884 0

Хабарга кўра, судда жабр чеккан болаларнинг оилалари учун товон пули ундириш кераклиги ҳам айтилган.

 

Яъни, 68 нафар вафот этган, 16 нафар оғир тан жароҳати олган болалар учун судланувчилардан 100 млн сўмдан, 2 нафар енгил тан жароҳати олган болалар учун эса 20 млн сўмдан товон пули ундириш сўралган.

 

Шунингдек, судда сўз олган прокурор Фармацевтика тармоқларини ривожлантириш агентлигининг собиқ раҳбари S.K. ва унинг икки ўринбосари сифатида ишлаган А. А. ҳамда М. Н. га 18 йилдан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланишини сўраган.

 

Шу билан бирга, ушбу мансабдорларнинг ҳар бирини 3 йил муддатга моддий жавобгарлик ва мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш талаб қилинган.

 

Ҳиндистонлик айбланувчи С. Р. П. га эса прокурор 20 йил қамоқ жазоси сўраган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//