Жамият
Метеоагентнинг хабар беришича, 12-14 февраль кунлари кучли магнит бўронлари бўлиб ўтади. Бу эса сурункали хасталикларга чалинган инсонлар саломатлигига салбий таъсир этиши мумкин. Айниқса, юрак-қон томир, асаб тизими касалликлари, қандли диабет ва бронхиал астма билан оғриётган беморлар бу ўзгаришларни кўпроқ ҳис этади.
Шунингдек, магнит бўронлари пайти баъзи одамларда ёруғлик ва баланд товушларга оғриқли реакция, уйқусизлик ёки аксинча уйқучанлик пайдо бўлади. Шу сабабли магнит бўронининг салбий таъсирларидан инсонлар ўзларини ҳимоялаши лозим.
Хўш, соғлиги ёмонлашадиган одам бу пайтда нима қилиши керак?
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тавсиясига кўра, бунинг учун, аввало, тўғри овқатланиш қоидаларига риоя қилиш зарур. Яъни, ҳазми оғир таомлардан тийилиш, енгил егуликлар, хусусан, қайнатилган овқатлар, ҳўл мева ва сабзавотлар истеъмол қилиш тавсия этилади.
Кунлик таомномада туз миқдорини камайтириш керак. Чунки у қон босимини оширади. Шу билан бирга, жисмоний меҳнатни чеклаш, ақлий зўриқишлардан тийилиш мақсадга мувофиқ.
Шунингдек, бундай кунларда спиртли ва энергетик ичимликлардан мутлақо воз кечган маъқул.
Тез-тез илиқ душ қабул қилиш ҳам магнит бўронининг салбий таъсирини енгишга ёрдам беради.
Сурункали касалликларга чалинганлар ўзлари билан керакли дори-дармонларни олиб юришлари, ҳар бир препаратни шифокор назоратида қабул қилишлари ва қон босимини тез-тез назорат қилиб туришлари лозим.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ