Жамият
10 февраль куни Тошкент вилоятида Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети («Green University»)нинг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги.
Университетнинг тўлиқ номи «Central Asian Green University» бўлиб, у биологик хилма-хилликнинг йўқолиши, иқлим ўзгариши ва ифлосланишнинг уч карра сайёравий инқирозини ҳал қилишда ёрдам бериши айтилмоқда.
Бундай олийгоҳни ошичдан мақсад маҳаллий, минтақавий ва глобал экологик муаммоларни самарали бошқариш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, илмий ва интеллектуал салоҳиятни амалга оширишда инновацион ғоялар, амалиёт ва технологияларни жорий этишдир.
Университет давлат олий таълим муассасаси бўлиб, «Hub and Spoke» тамойили асосида фаолият олиб боради.
Маълумот учун, ҳозирда ҳамкорлик учун Буюк Британия, Янги Зеландия, АҚШ ва бошқа давлатларнинг халқаро университетларидан профессорлар университетга фаол жалб этмоқда.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ