Нодирбек Абдусатторов мукофот жамғармаси 200 минг АҚШ доллари бўлган нуфузли турнирда қатнашмоқда

Сақлаш
20:44 / 10.02.2024 1411 0

Германиянинг Гамбург шаҳрида шахмат бўйича ўтказилаётган «Freyestyle Chess G.O.A.T Challenge» турнирида дунёнинг энг кучли 8 нафар шахматчиси ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.

 

Мусобақада собиқ жаҳон чемпиони Магнус Карлсен, шахмат тожининг амалдаги соҳиби Ден Лижен, маҳоратли гроссмейстерлар Алиреза Фирузжа, Фабиана Каруана, Левон Аронян, Доммараджу Гукеш, Винсент Каймар ҳам бор.

 

Қатнашаётган турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 200 минг АҚШ долларидан иборат. Бунда 1-ўрин соҳиби 60 минг, 2-ўринни эгаллаган 40 минг, 3-ўриндан жой олган шахматчи 30 минг АҚШ доллари билан тақдирланади.

 

Албатта, соврин жамғармаси қолган ўринлар учун ҳам тақсимланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//