Жамият
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг маълум қилишича, ҳозирга қадар лицензия талаблари ва шартларини қўпол равишда бузганлиги учун 6 та нодавлат олий таълим ташкилотининг тегишли лицензиясини бекор қилиш бўйича судга даво аризалари киритилган.
Шундан 5 тасининг тегишли лицензиялари суд қарорига кўра бекор қилинган бўлса, 1 та нодавлат олий таълим ташкилотининг лицензиясини бекор қилиш бўйича суд жараёни давом этмоқда.
Шу ерда бир савол туғилади:
Мазкур олийгоҳларда ўқиётган талабалар энди қаерга боради?
Вазирлик бу саволга 2023 йил 3 июлда имзолаганга ПҚ-200-сон қарор билан жавоб беради.
Унга кўра, лицензияси бекор қилинган таълим ташкилоти ёки ёпилган таълим дастурида таҳсил олаётган талабаларга ўқишини давлат ва нодавлат таълим ташкилотларининг мос ва турдош таълим йўналишлари ва мутахассисликларига белгиланган тартибда кўчириш ҳуқуқи вазирликка берилган.
Вазирлик муносабатида ёзилишича, лицензияси бекор қилинган «Valley Innovative University», Урганч шаҳридаги Бинари университетининг барча талабалари тегишли тартибда олий таълим ташкилотларига кўчирилган. Шунингдек, ҳозирда лицензияси бекор қилинган бошқа олий таълим ташкилотларининг талабаларини ўқишини кўчириш ишлари ташкил этилмоқда.
«Вазирлик лицензияси бекор қилинган олий таълим ташкилотларининг бирон-бир талабаси кўчада қолмаслигини маълум қилади. Барча талабаларнинг аризасига асосан ўқиши белгиланган тартибда бошқа олийгоҳларга кўчирилиши таъминланади», – дейилади хабарда.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ