Мактабларда давоматни Миллий гвардия ходимлари назорат қилади

Сақлаш
15:27 / 10.02.2024 1407 0

Мактаблардаги инспектор-психологлар штати Ички ишлар вазирлигидан Миллий гвардия тизимига ўтказилди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Миллий гвардия ҳамкорлигида махсус Ишчи гуруҳ тузилган ҳамда келгусида амалга оширилиши зарур бўлган ишлар режаси ишлаб чиқилган.

 

Маълум қилинишича, республикадаги барча мактабларга ота-оналарга юбориладиган «Огоҳлантириш хати» намуналари етказилган бўлиб, бу орқали дарсда иштирок этмаётган ўқувчилар оила аъзоларининг масъулияти ва жавобгарлиги ҳам оширилади.

 

Эндиликда мактаб масъуллари томонидан шу намунадаги «Огоҳлантириш хати» тезкор равишда ўқувчиларнинг яшаш манзилларига етказилади.

 

Огоҳлантириш хати»да ота-оналар ўз фарзандларининг мактабга боришини таъминлаш масъулиятини ошириш мақсадида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддаси мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилган. Мазкур вазифаларни амалга ошириш учун ҳар бир мактабга Миллий гвардия офицерлари бириктирилган.

 

Қайд этилишича, ҳафтада камида бир марта Миллий гвардия, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги вакиллари иштирокида болаларнинг маънавияти, тарбияси ва давомати бўйича ота-оналар билан учрашувлар ўтказиш амалиёти жорий этилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//