“Янги анъана бошланди, хоҳлаганлар давом эттириши мумкин”. Адлия вазирлиги маҳаллаларда ёшлар учун кутубхоналар ташкил этиш лойиҳасига старт берди

Сақлаш
19:36 / 09.02.2024 930 0

Бугун, 9 февраль куни Алишер Навоийнинг 583 йиллиги муносабати билан Адлия вазирлиги яна бир маърифий ташаббусни бошлаб берди. Вазирлик республика бўйича туман ва шаҳарлардаги 4-секторда жойлашган маҳаллаларда ёшлар учун кутубхоналар ташкил этиш лойиҳасига старт берди.

 

Лойиҳадан мақсад ёшлар орасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, мутолаага бўлган қизиқишни ошириш ва интеллектуал салоҳиятга интилишини қўллаб-қувватлашдир.

 

Вазирлик маълумотига кўра, акция доирасида Президент асарлари, ўзбек адабиёти дурдоналари, жаҳон адабиёти, ҳуқуқий ва болалар адабиётига оид 100 турдан ортиқ китоб тўпламлари маҳаллаларга юборилган. Тизимдаги раҳбар ва ходимлар ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаган.

 

Адлия вазири Акбар Тошқулов Сирдарё вилоятига хизмат сафари давомида Янгиер шаҳридаги “Наврўзобод” маҳалласида кутубхона очилиши тадбирида иштирок этиб, жамоаси номидан “зиё_улаш” челленжи доирасида маҳаллага 500 дан ортиқ китоблар совға қилинди. Тадбирда таниқли шоир ва ёзувчилар, маҳалла фаоллари ва ёшлар иштирок этди.

 

Кутубхонада аҳоли, айниқса, ёшлар бўш вақтини унумли ўтказиш учун барча шароитлар яратилди. Китоблар билан бирга замонавий ва қулай мебель жиҳозлари, китоб жавонлари, компьютер жамланмалари тақдим этилган.

 

“Ногиронлиги бўлган шахслар учун вазирлик томонидан электрон кутубхона ҳам совға қилинди. Унда барча китобларнинг электрон ва аудио шакллари жамланган.

 

Ушбу лойиҳа доирасидаги ишлар бошқа ҳудудларда ҳам давом эттирилади.

 

Адлия органлари ва муассасалари ходимлари янги анъанани бошлаб берди, уни хоҳлаган киши давом эттириши мумкин. Сиз ҳам маҳаллангизга зиё улашиб, кутубхоналар ташкил қилишда ўз ҳиссангизни қўшишингиз мумкин”, дейилади вазирлик хабарида.

 

Адлия вазирлиги барча ўзбекистонликларни “зиё_улаш” челленжида иштирок этишга чорламоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//