Жамият
Сенатнинг эллигинчи ялпи мажлисида кўриб чиқилган қонунга биноан, Фуқаролик кодексига ва “Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Унга кўра, аҳоли ва тадбиркорларга ажратилган микроқарз ёки кредит бўйича амалга оширилган тўлов суммаси, агар қарз олувчининг мажбуриятларини бажариш учун етарли бўлмаса, қарз олувчининг қарзи белгиланган тартибда ундирилади.
Яъни, аввало, қарздор томонидан асосий қарз бўйича муддати ўтган қарздорлик ва муддати ўтган фоиз тўловлари мутаносиб равишда узилади. Сўнгра жорий давр учун ҳисобланган фоизлар ва жорий давр учун асосий қарз бўйича қарздорлик тўланади. Учинчи навбатда неустойка (жарима, пеня)лар ва кейинги навбатда кредиторнинг қарздорликни узиш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатлари ундирилади.
Бундан ташқари, “Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида”ги қонунга ҳам ўзгартириш киритилаётган бўлиб, унга кўра жисмоний шахс бўлган қарз олувчига ажратиладиган микроқарз миқдори 50 миллион сўмдан 100 миллион сўмга оширилмоқда.
Сенаторларнинг таъкидлашича, қонун аҳоли ва тадбиркорларга микроқарз ёки кредит олиб фойдаланиш жараёнларини кенгайтиришга, улар томонидан кредитларни қайтариш қобилияти яхшиланишига замин яратади. Шунингдек, аҳолини ва тадбиркорларнинг молиявий маблағлар ҳамда хизматларга бўлган эҳтиёжларини қондириш билан бирга уларнинг ишчанлик фаоллигини оширишга ва ушбу йўналишдаги мавжуд муаммоларни ҳал этишга хизмат қилади.
Мажлис давомида сенаторлар ушбу қонун лойиҳасини маъқуллаган.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ