Жамият
Маълум бўлишича, кредит олган томонлар пулларни мақсадли сарфламасдан, ўз эҳтиёжи учун ишлатган.
Бу ҳақида Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди.
Унда айтилишича, Бойсун туманида “G.G.” МЧЖ раҳбари Ш.С. ҳудудий тижорат банки филиалидан замонавий иссиқхона қуриш мақсадида ажратилган 1 млрд сўм кредит эвазига иссиқхона жиҳозларини олиб келмасдан, кредит маблағларини “N.M.” МЧЖга ўтказиш орқали талон-торож қилган.
Шу каби, “B.H.” фермер хўжалиги раҳбари Б.Ф. ҳам чорвачиликни ривожлантириш мақсадида ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган кредит маблағлари эвазига олиб келинган йирик шохли наслдор чорва молларини бошқа шахсларга сотиб юбориб, жами 900 млн сўм кредит маблағини талон-торож қилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
77902
Жамият
56812
Жамият
56038
Жамият
51093
Жамият
//
Изоҳ йўқ