Жамият
ДХХнинг хабар беришича, Тошкент шаҳрида яшовчи 3 нафар шахс тил бириктириб, 6 нафар фуқарога виза ҳужжатларини олиб бериш ҳамда Европа орқали АҚШга ишга юборишни ваъда қилган. Эвазига эса 32 минг доллар сўраган ва пулларни олаётган вақтда ушланган.
Бухоролик муқаддам 3 марта судланган шахс ҳам ҳамшаҳарининг ишончига кириб, унга элчихонадан виза олиб беришини айтган ва эвазига 40 минг доллар сўраган. У ҳам сўралган пулдан 30 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланган.
Самарқандлик 2 нафар шахс ўзаро келишган ҳолда Самарқанд туманида истиқомат қилувчи фуқарони айланма йўллар орқали Америкага жўнатишларини айтган. «Ўзбекистон-Туркия-Португалия-Гватемала-Мексика-АҚШ» йўналиши орқали жўнатиш баҳоси 23 минг доллар этиб белгиланган. Сўралган пулнинг 10 минг АҚШ долларини олаётган вақтда иккала шахс ҳам ушланган.
Яна бир ҳолатда самарқандлик фуқаро ўз ҳамюртини «Ўзбекистон-Туркия-Испания-Гондурас-Мексика-АҚШ» йўналиши орқали Қўшма Штатларга юборишни айтган ва эвазига 18 минг АҚШ доллари талаб қилган. У ҳам олдиндан 10 минг доллар олган вақтида ушланган.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ