Маданият
Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳамда Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университети «Ўзбек филологияси» факультети билан ҳамкорликда «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинган кун ҳамда Абдулла Орипов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан «Улуғ халқ қудрати жўш урган замон!» мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда ҳамкор ташкилотлар масъул ходимлари, «Маърифат» тарғиботчилар жамияти аъзолари, шоирлар, ёзувчилар, адабиётшунос олимлар ва талабалар иштирок этди.
Тадбирда сўз олганлар Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов сўзи, Мутал Бурхонов мусиқаси остида басталанган халқимиз қўшиғининг улуғворлиги, ўзида халқимизнинг тарихий орзу-умидлари яшаши, унда халқимизнинг эзгу орзу-умидлари, келажакка мустаҳкам ишончи теран ифодалангани, мардона ва шарафларга бой ўтмишимиз, миллий анъана ва қадриятларимиз, тинчлик, осойишталик, миллатлараро тотувлик ва биродарлик каби умуминсоний туйғулар тараннум этилгани, ҳар бир Ватан фарзанди Давлатимиз мадҳиясига муносиб эҳтиром кўрсатиши лозимлиги тўғрисида сўз юритдилар.
Тадбир давомида талаба ёшлар томонидан Ватанни мадҳ этувчи шеърий чиқишлар, халқимиз эъзозидаги хонандалар томонидан куй-қўшиқлар янгради.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ