Сиёсат
Хабарга кўра, Афғонистон маҳаллий энергетика компанияси вакили Афғонистон ҳукумати Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон ва Эрондан электр энергияси импорти бўйича қарзларни тўлиқ узганини билдирган.
Маълум бўлишича, қарзлар икки йил давомида тўпланиб қолган эди, шу ҳисобда қўшни давлат барча электр энергия сотувчи ҳамкорларига жами 627 миллион доллар тўлаган.
Вакилнинг айтишича, қарзларнинг ҳаммаси ҳам янги ҳукуматга тегишли эмас. Тўланган қарзларда Ашраф Ғани бошчилигидаги аввалги ҳукуматнинг ҳам ҳиссаси бор.
Маълумот учун, 2023 йилда Ўзбекистон Афғонистонга 91 миллион доллар эвазига 1,82 миллиард кВт•соат электр энергия экспорт қилган.
2024 йил январь ойида эса Ўзбекистон ўз ҳамкорларига қарийб 16 миллион долларга 320 миллион кВт•соат электр энергияси етказиб берган.
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
77532
Жамият
56607
Жамият
55807
Жамият
50874
Жамият
//
Изоҳ йўқ